"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 июль, якшанба.

ФИНАЛ ИШТИРОКЧИЛАРИ САРАЛАНДИ

Спорт
Tipografiya

Оғир атлетика

 

Қарши олимпия захиралари коллежида мактаб ўқувчилари ўртасидаги "Умид ниҳоллари" спорт ўйинларига саралаш мусобақаси ўтказилди. Унда мусобақанинг туман (шаҳар)лар босқичида ғолибликни қўлга киритган ёш атлетлар иштирок этди.

 

- Оғир атлетика спорт тури вилоятимизда кенг оммалашиб бормоқда, - дейди мазкур спорт тури бўйича вилоят терма жамоаси бош мураббийи Тоир Пармонов. - Буни мактаб ўқувчилари ўртасида жорий йилги саралаш баҳслари кучли рақобат муҳитида ўтаётганидан ҳам билиш мумкин. Мусобақанинг вилоят босқичида 100 нафар спортчи ўқувчи иштирок этди.

 

- 48 килограмм вазн тоифасида 1-ўринни қўлга киритиб, кейинги босқич учун йўлланмага эга бўлдим, - дейди ёш спортчи Сабина Ғанива. - Энди финалга астойдил тайёрланиб, вилоятимиз шаънини муносиб ҳимоя қилмоқчиман. Келгусида халқаро мусобақаларда иштирок этиш, олимпиада чемпиони бўлиш - асосий мақсадларимдан бири.

 

Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда ўз вазн тоифаси бўйича энг юқори натижа қайд этган спортчилар саралаб олинди.

 

Орзумурод ҲУСАИНОВ