"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

25 мaй, жума.

ДУНЁ ТЕННИСЧИЛАРИ - ҚАРШИДА

Спорт
Tipografiya

ДУНЁ ТЕННИСЧИЛАРИ - ҚАРШИДА

Қарши шаҳрида эркаклар ва хотин-қизлар ўртасида теннис бўйича халқаро турнирга старт берилди.

Халқаро теннис федерацияси - ITF мусобақалар тақвимидан жой олган ушбу мусобақада ўндан зиёд мамлакатдан келган маҳоратли теннисчилар бош   соврин учун баҳс олиб бормоқда.

Мусобақада эркаклар ўртасидаги баҳсларда Жўрабек Каримов, Санжар Файзиев, Ҳумоюн Султонов, Сергей Фомин, Павел Цой, Саидаъло Саидкаримов мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган бўлса, хотин-қизлар ўртасидаги беллашувларда Севил Йўлдошева, Нигина Абдураимова, Ясмина Каримжонова, Шаҳноза Ҳoтамова, Оқгул Омонмуродова, Камола Умарова, Албина  Хабибулина юртимиз номидан кортга чиқишади.

 

Ўз мухбиримиз