"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

25 мaй, жума.

ХАЛҚАРО ТУРНИР ЯКУНЛАНДИ

Спорт
Tipografiya

Теннис

ХАЛҚАРО ТУРНИР ЯКУНЛАНДИ

23-28 апрель кунлари Қарши шаҳрида теннис бўйича "Фьючерс" туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтди.

Умумий соврин жамғармаси 25000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақада ўндан зиёд мамлакатдан келган маҳоратли теннисчилар бош соврин учун баҳс олиб борди.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳслардан сўнг эркак спортчилар ўртасида ҳиндистонлик Сакет Минени бош мукофотни қўлга киритди. У ҳал қилувчи финал учрашувида мусобақада еттинчи рақам остида ҳаракат қилган беларуслик Ярослав Шилани 4:6, 6:3, 7:6(4) ҳисобида мағлуб этди. Бунгача Сакет Минени ярим финалда истеъдодли ёш теннисчимиз Жўрабек Каримовни баҳслардан чиқариб юборган эди.

Шунингдек, аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларида россиялик Ольга Дорошина бош мукофот эгасига айланди. У финал учрашувида ҳамюрти Анастасия Гасановадан 6:2, 7:5 ҳисобида устун келди.

Маълумот ўрнида келтириб ўтамиз, мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида 6 нафар, аёллар ўртасидаги баҳсларида 7 нафар мамлакатимиз теннисчилари иштирок этишган эди. Улардан фақатгина Нигина Абдураимова совриндорлар қаторидан жой олди. У жуфтлик баҳсларида россиялик Анастасия Фролова билан биргаликда бош мукофот эгасига айланди. Ушбу жуфтлик ҳал қилувчи финал учрашувида россиялик теннисчилар - Анастасия Гасанова ва Екатерина Яшина ҳамкорлигини 7:6 (7), 6:1 ҳисобида мағлуб этишди.

 

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ