"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

21 сентябрь, жума.

АЗИЗА БУРХОНОВА - ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНИ

Спорт
Tipografiya

Спорт

АЗИЗА БУРХОНОВА - ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНИ

Жорий йилнинг 2-4 май кунлари Андижон шаҳрида 2002-2003 йилларда туғилган қизлар ўртасида самбо кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Эътиборлиси Китоб тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Азиза Бурхонова 56 килограмм вазн тоифасида мусобоқа ғолиблигини қўлга киритди.

Қайд этиш жоиз, Азиза бир неча бор дзюдо ва кураш спорт турлари бўйича мусобоқаларда юқори натижаларни қайд этган, ўтган йили Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида 2001-2002 йилларда туғилган қизлар ўртасида ўтказилган кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатида фахрли 3-ўринни эгаллаган.

Мазкур натижалари билан Азиза Бурхонова Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан жой олди, шунингдек, самбо бўйича Сербияда ўсмирлар ҳамда Россия Федерациясида мактаб ўқувчилари ўртасида илк маротаба бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.       

                С.АЛЛАЁРОВА