"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

21 июль, якшанба.

БОЖХОНАЧИЛАР БЕЛЛАШУВИ ҚИЗҒИН ЎТДИ

Спорт
Tipografiya

Мини футбол

БОЖХОНАЧИЛАР БЕЛЛАШУВИ ҚИЗҒИН ЎТДИ

 Вилоят божхона бошқармасида Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан божхона тизимида хизмат қилиб, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар хотирасига бағишлаб спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Унда бошқарма ва божхона постлари шахсий таркиби орасидан сараланган 8 та жамоа иштирок этди.

Қизғин курашларга бой ўтган мусобақада ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари ходимларидан иборат “Насаф” жамоаси 3-ўринни, чегара божхона пости ходимларидан ташкил топган “Чегарачи” жамоаси   2-ўринни ва бошқарманинг “Бошқарма-1” жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади.

Ходимларнинг жисмонан бақувватлиги ҳамда жанговар шайлигини оширишга хизмат қилиши кўзда тутилган ҳолда, тегишли фармойишга асосан эндиликда худди шундай мусобақа спортнинг волейбол тури бўйича ўтказилиши режалаштирилган.

Баҳодир БОЙМУРОДОВ,

вилоят божхона бошқармаси катта инспектори