"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 август, чоршанба.

“УМИД НИҲОЛЛАРИ” СОВРИНДОРЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Спорт
Tipografiya

Тадбир

“УМИД НИҲОЛЛАРИ” СОВРИНДОРЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Қарши шаҳрида “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг вилоят босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

2017 йилнинг сентябрь ойида старт берилган мусобақанинг саралаш ва вилоят босқичида 462 минг 296 нафар (шундан 171 минг 974 нафари қизлар) ўқувчи-ёшлар спортнинг 21 та тури бўйича баҳс олиб борди. Бу вилоятдаги жами ўқувчиларнинг 85 фоиздан ортиғи мусобақанинг турли босқичларида иштирок этганини англатади.

Энг муҳими, ўтказилган баҳслар давомида минглаб болаларнинг қалбида спортга ҳавас уйғонди, мунтазам машғулотларга қатнаб, янада юқори натижаларни забт этиш мақсади пайдо бўлди. Зеро, бунинг учун бизда барча шарт-шароитлар бор.

- “Умид ниҳоллари” ҳозирда жаҳон ареналарида ўзини кўрсатаётган кўплаб спортчиларимиз учун катта мусобақалар сари  пиллапоя вазифасини ўтаган, - дейди сузиш бўйича Косон туман терма жамоаси мураббийи Шерқўзи Умиров. – Бу галги иштирокчилар ичидан ҳам келгусида кўплаб номдор спортчилар етишиб чиқишига ишонаман. Ёшларимиздаги маҳорат, қатъият, курашчанлик бунга ишонч уйғотмоқда.

Мусобақада умумжамоа ҳисобида Косон тумани вакиллари ғолиб бўлди. Уларга Президент совғаси – “Damas” автомашинаси топширилди. Иккинчи ва учинчи ўринга сазовор бўлган Шаҳрисабз ҳамда Чироқчи туманлари жамоалари кубок, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тадбир ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқиши, санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт дастури билан якунланди.

Тадбирда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев сўзга чиқди. 

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

* * *

Суратларда: тадбирдан лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.