"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

21 июнь, пайшанба.

ВИЛОЯТ КАРАТЭЧИЛАРИ – ҲОКИМ КУБОГИ СОҲИБИ

Спорт
Tipografiya

ВИЛОЯТ КАРАТЭЧИЛАРИ – ҲОКИМ КУБОГИ СОҲИБИ

Қарши шаҳридаги Геолог спорт мажмуасида каратэ бўйича вилоят  ҳокими кубоги учун мусобақалар бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда каратэ федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Фарғона, Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳридан келган 250 нафардан ортиқ спортчи ката ва кумитэ йўналишларида ғолиблик учун курашишди. 

Икки кун давом этган мусобақалар натижасига кўра, умумжамоа ҳисобида вилоятимиз каратэчилари барча тенгдошларидан устун келиб, 1-ўринни қўлга киритишди. 2-ўрин сурхондарёликларга насиб этди. Хоразм ёшлари эса 3-ўринга лойиқ топилди.  

Ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

С.АЛЛАЁРОВА