"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 август, чоршанба.

БАДИИЙ ГИМНАСТИКА: САЛОМАТЛИК ВА ГЎЗАЛЛИК МАШҚИ

Спорт
Tipografiya

БАДИИЙ ГИМНАСТИКА:

САЛОМАТЛИК ВА ГЎЗАЛЛИК МАШҚИ

Қарши шаҳридаги вилоят ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар гимнастика спорт мактаби бугун спортсевар ёш қизларнинг севимли масканига айланган. Мактабнинг бадиий гимнастика тўгарагида 4 ёшдан 6 ёшгача бўлган 300 нафардан ортиқ қиз бола 16 гуруҳга бўлинган ҳолда машғулотларда иштирок этаяпти.

 

Уларга 5 нафар малакали мураббий ушбу нафис спорт тури сир-асрорларини пухта ўргатиб келаяпти. Мактаб ўқувчилари турли мусобақаларда ўз маҳоратларини намоён этиб, эътирофга сазовор бўлаётганидан улар орасида бўлажак халқаро турнирлар чемпионлари униб-ўсаётганини пайқаш қийин эмас.

Қайд этиш жоиз, мамлакатимизда қиз болаларни ёшликдан спортга жалб этиш борасида бир қатор арзирли натижаларга эришилмоқда. Мисол учун, 2005 йилда қиз болаларнинг 24 фоизи, жумладан, қишлоқ жойларда 22 фоизи спорт билан мунтазам шуғулланган бўлса, бугунги кунга келиб бу кўрсаткич 47 фоизни, қишлоқ жойларда 44,7 фоизни ташкил этаётгани аҳамиятли.

Булар шунчаки оддий рақамлар эмас. Уларнинг замирида истиқлол йилларида мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш борасида олиб борилган ислоҳотлар самаралари мужассам.

Азизбек НОРОВ

Суратларда: спорт мактаби фаолиятидан лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.