"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

20 январь, шанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ДИПЛОМ БИЛАН КАТТА ҲАЁТГА

Таълим
Tipografiya

Таълим

ДИПЛОМ БИЛАН КАТТА ҲАЁТГА

Жорий йилда вилоятимиздаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини қарийб 50 минг нафарга яқин ўқувчи тамомлади. Шу муносабат билан жойларда битирувчиларга диплом топшириш маросимлари бўлиб ўтди.

Ана шундай тадбирлардан бири Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қошидаги “Нуристон” академик лицейида ташкил этилди. Ижтимоий-гуманитар, хорижий тиллар, аниқ ва табиий фанлар каби йўналишлар бўйича ўқиб, уч йил давомида зарур билимларни эгаллаган 320 нафардан зиёд ёш ўғил-қизга дипломлар берилди.

- Фанларни яхши ўзлаштирганим, аъло баҳолар олганим учун имтиёзли дипломга эга бўлдим, - дейди шу лицей битирувчиси Муҳаммад Ражабов. – Бу катта ҳаётга берилган йўлланмадир. Келгусида ўқишимни давом эттириб, тиббиёт йўналишидаги олий ўқув юртига ҳужжат топширмоқчиман. Мақсадим – малакали шифокор бўлиб етишиш, одамларнинг дардини енгил қилиш.

Айтиш жоизки, бу йил касб-ҳунар коллежларини битирган ўқувчиларнинг аксарияти вилоятимиз халқ хўжалигининг турли тармоқларида меҳнат қилишга киришади. Пухта бизнес-режа, етарли ишбилармонлик кўникмасига эга ёшлар эса ўз мустақил тадбиркорлик фаолиятини бошлайди. Олий маълумотли мутахассис бўлиш ниятида таҳсилни давом эттирмоқчи бўлган ўғил-қизлар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

М.ШУҲРАТОВ

Суратда: “Нуристон” академик  лицейи битирувчилари.

Собир Нарзиев олган сурат.