"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

20 январь, шанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ТАЪТИЛ МАЗМУНЛИ ЎТМОҚДА

Таълим
Tipografiya

Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!

ТАЪТИЛ МАЗМУНЛИ ЎТМОҚДА

Ёзги таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, мароқли дам олишларига шароит яратиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини, китобхонликни кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вилоятимиз мактабларида кундузги оромгоҳлар ва спорт-соғломлаштириш майдончалари фаолияти ташкил этилгани бунда айни муддао бўлаяпти.

Қарши шаҳридаги 26-умумтаълим мактабида иш бошлаган кундузги оромгоҳга ҳозирда 86 нафар ўғил-қиз жалб этилган. Улар "ёш тарихчилар", "ёш китобхонлар", "моҳир қўллар" каби тўгаракларда бўш вақтларини мазмунли ўтказишаётир. Ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари инобатга олинган ҳолда давра суҳбатлари, ўйинлар, викториналар, спорт мусобақалари, китобхонлик баҳслари, инглиз тили сабоқлари каби турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Мактабнинг 7-9-синф ўқувчилари учун спорт-соғломлаштириш майдончаларида жисмоний тарбия билан шуғулланиш учун барча шароитлар етарли.

* * *

Суратларда: 26-умумтаълим мактабида ташкил этилган кундузги оромгоҳлар фаолиятидан лавҳалар.

Жамшид НОРҚОБИЛОВ олган суратлар.