"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

23 январь, чоршанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

У ЯШАСА, МИЛЛАТ ЯШАЙДИ

Таълим
Tipografiya

21 октябрь - ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

У ЯШАСА, МИЛЛАТ ЯШАЙДИ

Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир.

Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 4-модда.

Ҳар йили 21 октябрь мамлакатимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади. Зотан, 1989 йилдан бери байрам қилиб келинаётган ушбу санада миллат ўзлигининг намоёни, мустақил давлатнинг асосий белгиларидан бири сифатида миллий тил мустақиллиги, ҳурлиги эътироф қилинган эди.

Истиқлол йилларида тилга бўлган эътибор тубдан ўзгарди. Ўзбек тили ўз нуфузига эга бўлди. Ўқув муассасаларида тил таълимига алоҳида аҳамият қаратилди. Ҳозирги кунда эса бу эътибор янада ортганини кўриш мумкин. Пойтахтимизда Алишер Навоий номидаги тил ва адабиёт институти ташкил этилгани, Жиззах вилоятида Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги, вилоятимизда Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов номидаги тил ва адабиёт чуқурлаштириб ўтиладиган мактаб-интернатлар фаолият бошлагани бунинг яққол далилидир. Бу муассасаларда таълим олаётган ёшларни она тилимизнинг эртанги ривожига ҳисса қўшадиган, миллий адабиётимиз довруғини жаҳонга ёядиган етук мутахассислар қилиб тарбиялаш кўзда тутилган. Зеро, буюк маърифатпарварларимиздан бири айтгани каби тил яшаса, миллат яшайди.

* * *

Суратларда: Абдулла Орипов номидаги мактаб-интернатда она тили машғулоти жараёнлари.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.