"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

24 апрель, сешанба.

ИСЛОМ КАРИМОВ АСАРЛАРИ БИЛИМДОНИ

Таълим
Tipografiya

Танлов

ИСЛОМ КАРИМОВ АСАРЛАРИ БИЛИМДОНИ

Қарши давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида олиб борган улкан бунёдкорлик ишлари, сермазмун ва сермаҳсул, барчага ибратли ҳаёти ва фаолиятини кенг тарғиб этиш, унинг муаллифлигидаги асарлар мазмун-моҳиятини чуқур ўрганиш мақсадида талаба-ёшлар иштирокида “Ислом Каримов асарлари билимдони” танлови ташкил этилди.

Тадбирда асосий эътибор Ислом  Каримов хотирасини абадийлаштириш, ёшларда Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиш остонасидаги таҳликали вазият ҳамда ҳозирги тинч ва фаровон турмушни ўзаро таққослаш, Ватан тинчлиги ва эртанги тараққиёти учун дахлдорлик ҳиссини оширишга қаратилди.

Қатнашчилар бир неча шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Хусусан, биринчи босқичда талабалар слайд асосида Ислом Каримов асарлари ва ҳаёт йўлини қизиқарли ва таъсирчан тарзда ёритиб беришган бўлса, сўнг Буюк Йўлбошчи асарларидан тузилган тест саволларига жавоб топишди. Учинчи шартда ўқиб эшиттирилган парча Биринчи Президентимизнинг қайси асарига мансублиги ёшлар билими асосида аниқланди.

Якуний натижаларга кўра, тарих ва ижтимоий фанлар факультети талабаси Абдулла Авлаёров 1-ўринни қўлга киритди ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Т.ПЎЛАТОВ