"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 июль, якшанба.

ЭНГ ФАОЛ КИТОБХОН ГУРУҲ АНИҚЛАНДИ

Таълим
Tipografiya

Кўрик-танлов

ЭНГ ФАОЛ КИТОБХОН ГУРУҲ АНИҚЛАНДИ

Қарши давлат университети хорижий тиллар факультети ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг мазкур муассасадаги бошланғич ташкилоти ташаббуси билан талабалар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш мақсадида “Энг фаол китобхон гуруҳ” кўрик-танлови ўтказилди. 

Тадбирда 3 та гуруҳ – “Маърифат учқунлари”, “Истеъдод” ва “Зукколар” жамоалари ўзаро беллашди. Танлов олдидан гуруҳларга бадиий асарлар рўйхати тақдим этилди. Унга кўра, танлов иштирокчилари Тоғай Муроднинг “Отамдан қолган далалар”, Чингиз Айтматовнинг “Оқ кема” ҳамда Пауло Коэльонинг “Алкимёгар” асарларини мутолаа қилишди, муаллифлар ҳаёти ва ижодий фаолиятига доир маълумотларни тўплашди. Танловнинг илк шартига кўра, жамоалар бу маълумотларни ҳакамлар эътиборига тақдим этишди. “Нима учун ушбу китобни ўқишни тавсия этаман” шартида эса гуруҳ аъзолари асарлардан олган таассуротлари асосида эссе ёзишди, шунингдек, манба сюжетлари асосида тайёрланган саҳна кўринишларини намойиш этишди.

Танлов якунига кўра, “Маърифат учқунлари” жамоаси 1-ўринга сазовор бўлди ва “Энг фаол китобхон гуруҳ” деб топилди. 2- ва 3-ўринлар эса мос равишда “Зукколар” ва “Истеъдод” жамоаларига насиб этди.

Танлов ғолиблари ва фаол иштирокчиларга тадбир ташкилотчиларининг ташаккурнома, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Х.ҚИЛИЧЕВА