"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

20 январь, шанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

“ҚИЗЛАРЖОН” КЛУБИ ҚАНДАЙ ИШЛАЯПТИ?

Таълим
Tipografiya

Маҳалла-таълим муассасаси-оила ҳамкорлиги

“ҚИЗЛАРЖОН” КЛУБИ ҚАНДАЙ ИШЛАЯПТИ?

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йил 30 июнь куни ёшлар қурултойида қизлар тарбияси ҳақида алоҳида тўхталиб, улар билан фаол иш олиб бориш лозимлигини таъкидлаганди. Шунга асосан юртимизнинг барча маҳаллаларида, таълим масканларида хотин-қизлар қўмиталари томонидан «Қизларжон» клублари ташкил этилди.

Клуб 7 ёш-дан 35 ёшгача бўлган ёш хотин-қизларни ихтиёрий равишда бирлаштириб, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши учун шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш, ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш, ташаббусларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришда ёрдамлашади. 

Шаҳрисабз туманидаги Наврўз маҳалла фуқаролар йиғинида иш бошлаган мазкур клуб ҳам маълум бир меҳнат тури билан банд бўлмаган, айниқса, ижтимоий фаоллигини намоён эта олмаётган хотин-қизларнинг жамиятда ўз ўрнини топишида кўмаклашишга хизмат қилмоқда. 

- Маҳалламиздаги бир оила фарзандларининг ўқишдаги давомати жуда паст эди, - дейди маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Соҳиба Пардаева. - Бир неча марта “Қизларжон” клуби аъзолари ўз тенгдоши билан учрашиб, унинг коллежга бормаслик сабабларини ўрганишди. Уларнинг маълумоти асосида маҳалла фаоллари аралашуви билан қиз коллежга қайтди.

- Клуб ташкил этилгач, дастлаб унга 3 нафар фаол қизимиз аъзо бўлган эди, - дея  сўзида давом этади Соҳиба Пардаева. - Ҳозир уларнинг сони 10 нафардан ошди. Уларнинг ёрдами билан ўқувчи-қизлар ҳақида маълумотлар банкини яратганмиз. Қизларнинг оилавий муҳити, қизиқиши, имкониятлари, ҳаттоки фанларни ўзлаштириш бўйича таҳлиллари жамланган.

Клубда, шунингдек, китоб тарғиботи, “оммавий маданият”нинг салбий жиҳатларини тушунтириш, кийиниш маданияти, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳга йўл қўймаслик бўйича қилинаётган ишлар эътиборга молик.

- Оила муқаддас даргоҳ, шу боис уни асраш зарур, - дейди клуб фаолларидан бири – 100-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Нозима Абдуғаниева. - “Тенгдош-тенгдошга сирдош” тамойили асосида дугоналаримиз билан ҳамкорликда иш олиб бораяпмиз. Масалан, ўқишга келмайдиган, ўз билганидан қолмайдиган қизларга яқин бўлиб уларнинг қизиқишлари билан танишаяпмиз ва клубимизга жалб этаяпмиз. Сентябрь-ноябрь ойларида “Ҳаё - энг латиф фазилат”, “Қиз боланинг одоби - унинг бойлиги”, “Соғлом турмуш тарзи тамойиллари” ва “Ўзбекона муомала маданияти” мавзусида давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этдик.

Клуб аъзолари томонидан маҳалладаги ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотганлар ҳолидан хабар олиш, рўзғор юмушларида кўмаклашиш, ҳовли-жойларини саранжом-саришталаб, тартибга келтириш, ҳашарлар, тозалик кунлари ўтказиш анъанага айланган.

Албатта, қизлар эртага она, оила бекаси, тараққиёт тиргаги сифатида ҳар томонлама баркамол бўлиши керак. “Қизларжон” клубларига ҳам бу борада алоҳида масъулият ишониб топширилганки, клуб фаолияти самараси ота-оналар, таълим муассасалари ва маҳалла мутасаддиларининг ҳам ҳаракатига боғлиқ. Акс ҳолда бу клуб ҳам “Ораста қизлар” тўгарагига ўхшаб номига тузилган, номига “ишлайдиган” бўлиб қолаверади...

Ш.КАРИМОВА