"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

23 январь, чоршанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ЯККАБОFДА ЗАМОНАВИЙ БОFЧА ИШГА ТУШДИ

Таълим
Tipografiya

Бунёдкорлик

ЯККАБОFДА ЗАМОНАВИЙ БОFЧА ИШГА ТУШДИ

Мутахассисларнинг таъкидлашича, 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган давр боланинг билим ва қадриятлар, жамият ва ҳаёт ҳақидаги илк тасаввурлари шаклланишида муҳим аҳамиятга эга. 

Шуни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини ривожлантириш ва самарали фаолият кўрсатишига қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Улар асосида янги, барча шарт-шароитларга эга мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, уларнинг иш тизимини янада такомиллаштириш, бир сўз билан айтганда, бу муассасаларда ўғил-қизларимизнинг пухта бошланғич билим ва тарбия олиши учун қулайлик яратиш,  малакали педагог кадрлар, ўқув-услубий воситалар билан таъминлаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Яккабоғ туманида фойдаланишга топширилган 8-сонли мактабгача таълим муассасаси ҳам фарзандларимиз камоли йўлида амалга оширилаётган ана шу ишларнинг узвий давоми бўлди. Ушбу муассаса бунга қадар мослаштирилган бинода, қийин шароитда фаолият юритиб келаётган эди.

- Муассасамизнинг янги биносида болаларимизга жаҳон андазалари асосида таълим ва тарбия бериш  учун барча шарт-шароитлар яратиб  берилди, - дейди муассаса  мудираси Шоира Алиқулова. – Хоналар ёруғ ва шинам, барча инвентарлар мавжуд. Ҳозирда  4 гуруҳда 84 нафар болажон тарбия олмоқда. Рус тили,  инглиз тили, бадиий гимнастика ва миллий кураш тўгараклари доимий фаолият олиб бормоқда. Келгусида яна янги тўгараклар ташкил этиш ниятимиз бор.

Муассаса 816 миллион сўмлик инвестиция маблағи асосида “Яккабоғ сайёд” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан бунёд этилди.

Собир НАРЗИЕВ

 

Муаллиф олган суратлар.