"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

26 апрель, жума.

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ҲУДУДИЙ БЎЛИМИ ИШ БОШЛАДИ

Таълим
Tipografiya

Қарор ва ижро

 ТАЪЛИМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

ҲУДУДИЙ БЎЛИМИ ИШ БОШЛАДИ

 Маълумки, 2017 йил 18 июлда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинган эди. Шунга асосан ўтган ойдан эътиборан инспекциянинг вилоят ҳудудий бўлими ўз фаолиятини бошлади.

 Қарорга мувофиқ, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланган:

 таълим тизимида ўқув-тарбия жараёнлари, профессор-ўқитувчилар таркиби, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш, педагог кадрларга малака тоифаларини бериш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш; идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, таълим муассасаларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш; ўқувчилар, талабалар ва тингловчилар билимларининг Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари, давлат талаблари ва малака талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиш, таълим муассасалари рейтингини аниқлаш; Вазирлар Маҳкамасининг Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг ишчи органи сифатида нодавлат таълим муассасаларига лицензиялар бериш; хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини аниқлаш)ни ташкил этиш; республика ҳудудида хорижий таълим муассасаларининг таълим фаолиятини юритиш ҳуқуқига рухсатномалар бериш учун тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш; таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан бериладиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш.

 Шунга кўра, инспекциянинг ҳудудий бўлимида 5, Қарши давлат университети ва Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида 3 нафардан, Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида 2 нафар мутахассис иш олиб бормоқда.

 Маълумот учун, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи сифатида илгари вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Қаҳрамон Нормуҳаммедов фаолият олиб бормоқда.

 Вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига эса аввал Қарши транспорт коллежи директори бўлиб ишлаган Камол Янгибоев тайинланган.

 Н.ХЎЖАЕВ