"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

26 апрель, жума.

УЧТА КОЛЛЕЖ ЎРНИДА МАХСУС МАКТАБ-ИНТЕРНАТ

Таълим
Tipografiya

Таълим

УЧТА КОЛЛЕЖ ЎРНИДА МАХСУС МАКТАБ-ИНТЕРНАТ

Президентимизнинг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги  қарорига биноан мамлакатимиздаги бир қанча касб-ҳунар коллежлари ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлари ҳамда ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларига айлантирилади.

Қарор иловасида вилоятимиздаги учта коллеж негизида ҳам ана шундай мактабларни ташкил этиш кўзда тутилган. Жумладан, Қарши маданият ва туризм коллежи негизида ихтисослаштирилган маданият мактаби ташкил этилса, Қарши санъат коллежи ихтисослаштирилган санъат мактабига айлантирилади.

Қарши олимпия захиралари коллежи эса ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати тарзида қайта ташкил этилади.

Маълумот ўрнида келтириб ўтамиз, айрим фанларни чуқурлаштириб ўргатадиган мактабларда ўқув жараёни ўқишнинг 1-синфидан ташкил этилади. Ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга эса ўқувчилар 5-синфдан бошлаб қабул қилинади. Улар зарур барча шароитлар билан таъминланади.

Мазкур қарор билан, шунингдек, фаолият кўрсатаётган касб-ҳунар коллежларини молиялаштириш манбалари белгиланди ҳамда Касб-ҳунар таълими маркази ва Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтини ташкил этиш кўзда тутилди.

Ж.БОЙМУРОДОВ