"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

24 мaй, пайшанба.

БУЮК ШОИРГА МУНОСИБ ИЗДОШ БЎЛИШ ИСТАГИ

Таълим
Tipografiya

Ёшлар ва давр

БУЮК ШОИРГА МУНОСИБ ИЗДОШ БЎЛИШ ИСТАГИ

Абдулла Орипов номидаги мактабга қабул қилинган ҳар бир ўғил-қиз қалбида жо бўлган

Президентимиз ташаббуси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 майда қабул қилинган "Қарши шаҳрида Абдулла Орипов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори асосида фаолияти йўлга қўйилган буюк шоир номидаги таълим даргоҳи қисқа вақт ичида иқтидорли ўқувчилар масканига айланиб улгурди.

Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов ҳаёти-фаолиятидан ҳикоя қилувчи музей, шинам ётоқхона, замонавий жиҳозланган бири биридан кўркам дарс хоналари ўғил-қизларнинг чуқур билим олишларини таъминлаб, келгуси орзулари сари етаклайди.

- Шу мактабда таълим олаётганимдан жуда мамнунман, - дейди 6-синф ўқувчиси Шодия Юсупова. - Фанларни чуқур ўзлаштиришимиз учун бу ерда барча шароитлар яратилган. Менинг вазифам шундай шароитларга арзирли етук инсон бўлиш, буюк шоирга муносиб издош сифатида улғайишдир.

Х.ҚИЛИЧЕВА

Суратларда: мактаб-интернат ҳаётидан лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.