"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

23 июль, душанба.

8 ТУМАНДА БОҒЧА ПУЛИ АРЗОНЛАШАДИ

Таълим
Tipografiya

Таълим

8 ТУМАНДА БОҒЧА ПУЛИ АРЗОНЛАШАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги  “Давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларининг айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Қарор билан мактабгача ёшдаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида ҳамда қишлоқ жойлардаги аҳоли турмуш даражасини инобатга олиб, мамлакатимизнинг бир нечта туманларида жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаларида 2023 йилнинг 1 январигача ота-оналар томонидан тўланадиган бадал тўлови миқдори 50 фоизга камайтирилди. Жумладан, вилоятимизнинг Деҳқонобод, Касби, Миришкор, Қамаши, Чироқчи, Нишон, Яккабоғ ва Ғузор туманларида ҳам эндиликда боғча пули 50 фоиз арзонлашади.

Шунингдек, қарорда узлуксиз таълимнинг муҳим бўғини сифатида мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, юқори малакали кадрларни жалб этиш, уларнинг нуфузини юксалтириш мақсадида давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларининг айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкаларини табақалаштирилган шаклда ошириб бориш назарда тутилган. 

Ж.БОЙМУРОДОВ