"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

24 мaй, пайшанба.

АЛ-ХОРАЗМИЙ ИЗДОШЛАРИ БЕЛЛАШАДИ

Таълим
Tipografiya

Кўрик-танлов

АЛ-ХОРАЗМИЙ ИЗДОШЛАРИ БЕЛЛАШАДИ

Мамлакатимизда 10-11-синф ўқувчилари ўртасида математика, физика ҳамда информатика фанлари бўйича ўтказиладиган «Ал-Хоразмий издошлари» номи билан кўрик-танлов таъсис этилди. Ушбу танлов ҳар йили анъанавий ташкил қилиб борилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Кўрик-танловнинг асосий мақсади буюк олим ва математик Муҳаммад ал-Хоразмийнинг илмий меросини тарғиб қилиш, ёш авлоднинг аниқ фанларга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасида иқтидорли ёшларни юзага чиқариш, уларга салоҳиятларини намойиш қилишлари учун зарур шароитларни яратиб беришдан иборат.

Кўрик-танлов апрель ойида старт олади ва уч босқичда ташкил қилинади. Биринчи босқичда иштирокчилар ўз мактабларида математика, физика ҳамда информатика фанларидан онлайн усулда имтиҳон топширадилар. 80 баллдан юқори балл тўплаган ёшлар танловнинг кейинги босқичига йўл олишади. Иккинчи босқич минтақавий шаклда бўлиб ўтади ва иштирокчилар учала фанга доир жами 9 та топшириқни уддалашлари керак. 75 дан юқори балл тўплаган ўқувчилар сўнгги босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ўтказиладиган сўнгги босқичда танлов қатнашчилари эътиборига математика, физика ҳамда информатика фанларига доир 15 та вазифа ҳавола қилинади. Танловда энг юқори балл тўплаган олти нафар ғолибга “Ал-Хоразмий издошлари” танлови дипломи ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 65  баробаридан 100 баробаригача  миқдорда пул мукофоти топширилади.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ