"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 июль, якшанба.

МАМЛАКАТ ТАРАҚҚИЁТИДА ИНТЕЛЛЕКТУАЛ САЛОҲИЯТ ВА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ РОЛИ ҚАНДАЙ?

Таълим
Tipografiya

Учрашув

МАМЛАКАТ ТАРАҚҚИЁТИДА ИНТЕЛЛЕКТУАЛ САЛОҲИЯТ

ВА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ РОЛИ ҚАНДАЙ?

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Саидаҳрор Ғуломов Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ўқитувчи ва талабалари  билан учрашди.

Қайд этиш жоиз, Саидаҳрор Ғуломов мамлакатимизда бошқа зиёли олимлар сингари кўп йиллар мобайнида таълим соҳасида ўз меҳнат фаолиятини олиб борган. У республикада малакали кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш, шунингдек, хориж илмий муассасалари билан ўзаро интеграцион алоқаларни ўрнатиш ишига муносиб ҳисса қўшиб келаяпти.

Олимларимизнинг фундаментал билимларини ёшлар орасида тарғиб қилиш ва бой илмий фаолиятини ўрганиш, уларнинг тажрибасидан самарали фойдаланиш асосида илм олишга изланувчан иштиёқманд ёшларни бу соҳага кенгроқ жалб этиш, улар орасидан иқтидорли ва қобилияти бўлган ёшларни аниқлаш ва уларни   рағбатлантириш мақсадида уюштирилган учрашувда академикнинг “Мамлакат тараққиётида интеллектуал салоҳият ва инновацияларнинг роли” мавзусидаги маърузаси тингланди.

- Бўлажак иқтисодчи сифатида шуни айта оламанки, бугунги учрашувда академик томонидан биз, ёшларга берилган билим кўлами ниҳоятда кенг қамровли бўлди, - дейди талаба Шербек Йўлдошев.  – Мен учун шахсан олим томонидан жаҳон тажрибаларини пухта ўрганиб, ишлаб чиқилган фойдали янги методлар ва моделларнинг турфа хиллиги ёқди. Жумладан, инновацион ривожланишда инвестициялар самарадорлигини ошириш учун муҳим кўрсаткич – аҳолининг интеллектуал (ақлий), касбий қобилиятини  ўстириш ва таълимда инноваторликка ўргатиш, шунингдек, инвестициялар жозибадорлигини ошириш учун “ақлли тадбиркор”, “ақлли иқтисодиёт”, “ақлли таълим”, “ақлли оила”, “ақлли маҳалла” каби дастурларни амалга ошириш ҳақидаги илмий асосланган қарашлари кўпроқ менга манзур бўлди.

Олим учрашув давомида ёш илм изловчиларга Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида ҳудудларда Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда интеллектуал салоҳиятга таянган ҳолда инновацион ечимларни фаоллаштириш, тадбиркорларга кўмаклашиш юзасидан амалий маслаҳатлар, тавсиялар берди.

Дилфуза ЖУМАЕВА