"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

21 сентябрь, жума.

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФАН ЎҚИТУВЧИЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Таълим
Tipografiya

Танлов

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФАН ЎҚИТУВЧИЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган фан ўқитувчилари орасидан илғор, ижодкор, маҳоратли, ташаббускор, фидойи ўқитувчиларни аниқлаш, ёшларни баркамол шахс этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган, ўқув-тарбия жараёнида инновацион технологиялардан унумли фойдаланиб, самарали натижаларга эришаётган ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида ҳар йили “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” республика танлови ўтказилиб келинмоқда. Жорий йилнинг 30 апрель – 5 май кунлари мазкур танловнинг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди.

Танловда 12 та фан бўйича 162 нафар ўқитувчи 4 та шарт бўйича ўзаро беллашди.

Биринчи шартда ўқитувчилар танланган мавзу бўйича компьютерда очиқ дарс ишланмасини тайёрлашган бўлса, сўнг фанни ўқитишдаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида тақдимот қилишди. Учинчи шартда қуръа ташлаш йўли билан танланган нотаниш синфда дарс машғулотини олиб боришди. Якунда эса ҳар бир ўқитувчи ўз фани бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан тақдим этилган 30 та тест саволини онлайн тарзда ишлади.

Натижалар таҳлил этилганда, физика, инглиз тили, рус тили, информатика фанларидан бир хил балл билан икки нафардан ғолиб аниқланди. Шунга кўра, 16 нафар иштирокчи 1-ўринни олиб, республика босқичида қатнашадиган бўлди.

Севин ОЧИЛОВ,

вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати бошлиғи