"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

17 август, шанба.

ҚАШҚАДАРЁЛИК ОЛИМ КАШФ ҚИЛГАН ЯНГИ МЕТАЛЛ ҚОТИШМА КОРЕЯДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Таълим
Tipografiya

Иқтидорлилар – юрт таянчи

ҚАШҚАДАРЁЛИК ОЛИМ КАШФ ҚИЛГАН ЯНГИ МЕТАЛЛ ҚОТИШМА КОРЕЯДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Жанубий Кореянинг Сежонг университети докторанти, қашқадарёлик ёш олим Элёржон Жумаев “The Korean Institute of Metals and Materials” таълим муассасаси томонидан олимлар ўртасида ташкил этган конференцияда ўз кашфиёти билан ғолиб деб топилди.

Кашфиётнинг моҳияти шундаки, унда юқори легирланган янги металл қотишма тақдим этилди. Бундай материал асосан юқори температурада ишлайдиган, коррозиябардош ва механик характерини йўқотмайдиган қотишма бўлиб, ички ёнув двигателлари ва юқори юкламаларда ишлайдиган технологияларда қўлланилади.

- Мазкур қотишма 2 фазали микроструктурага эга бўлиб, юқори механик характеристикага эга ва баланд ҳароратда ўз ҳолатини йўқотмайди, - дейди ёш олим.  – Бошқа легирланган қотишмаларга нисбатан зичлиги паст ва енгилроқ. 2016 йил ушбу металл қотишмани патентлаштирганмиз ва ҳозирги кунда ички ёнув двигателига қўллаш борасида ишлар кетмоқда.

Маълумот учун, Элёржон Жумаев Тошкент давлат техника университетини тамомлагандан сўнг, Сежонг университетига, нанотехнология ва илғор материаллар технологияси йўналишига ўқишга кирган. Магистр даражасига эга бўлган. 2016 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб докторлик диссертацияси устида ишламоқда, шу билан бирга, наноструктурали металл материаллар лабораториясида илмий изланувчи докторант сифатида фаолият юритаётир. Ҳозирги кунгача 10 дан ортиқ давлатда ўтказилган илмий конференцияларда муваффақиятли қатнашиб, кўплаб профессорлар назарига тушган олимнинг 2 та илмий патенти мавжуд.

Н.ХЎЖАЕВ