"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

26 сентябрь, чоршанба.

КИМ, ҚАЕРГА ҲУЖЖАТ ТОПШИРМОҚЧИ?

Таълим
Tipografiya

Олий таълим

КИМ, ҚАЕРГА ҲУЖЖАТ ТОПШИРМОҚЧИ?

Хабарингиз бор, айни кунларда вилоятимиздаги олий ўқув юртларида 2018/2019 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш жараёни давом этмоқда.

Хўш, янги ўқув йилида вилоятимиздаги олий таълим муассасалари қанча абитуриент қабул қилади?

Президентимизнинг жорий йил 4 июндаги “2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарори талаблари асосида Қарши давлат университетининг бакалавр йўналишларига жами 1690 нафар талаба ўқишга қабул қилинади. Шундан 445 нафари давлат гранти, 1245 нафари эса тўлов-контракт асосида таълим олади. Магистратура босқичига эса жами 78 нафар талаба ўқишга қабул қилиниши кўзда тутилган бўлиб, 15 нафари давлат гранти, 63 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқийди.

Шунингдек, университетнинг махсус сиртқи бўлимида янги ўқув йилида бакалаврлар   тайёрлаш бўйича қабул кўрсаткичлари 7 та йўналишда олиб борилади ва бунга 690 нафар талаба қамраб олинади.

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида ҳам қабул жараёнлари қизғин давом этмоқда. Хусусан, жорий йилда ушбу муассасада бакалавр босқичининг 26 таълим йўналишига жами 1550 нафар абитуриент қабул қилинади. Улардан 490 нафари давлат гранти, 1060 нафари эса тўлов-контракт асосида таҳсил олиш имконига эга бўлади.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали 2018/2019 ўқув йилида бакалавриатга 290 нафар талаба қабул қилади. Уларнинг 75 нафари давлат гранти асосида таълим олса, 215 йигит-қиз тўлов-контракт асосида ўқиши белгиланган.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, жорий йилги тест синовлари 1 августдан 15 августгача бўлган даврда ўтказилади ва натижалар тест ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

 

С.АЛЛАЁРОВА