"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

21 июнь, пайшанба.

УМИД КАРИМОВ – ЙИЛНИНГ ЁШ СИЁСАТЧИСИ

Сўнгги янгиликлар
Tipografiya

Кўрик-танлов

УМИД КАРИМОВ – ЙИЛНИНГ ЁШ СИЁСАТЧИСИ

 Китоб туманидаги Маданият ва аҳоли дам олиш масканида Ўзбекистон Халқ демократик партияси “Истиқбол” ёшлар қанотининг “Ёш сиёсатчи-2018” кўрик-танлови вилоят босқичи ўтказилди. Унда туман (шаҳар) босқичида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар қатнашчи 3 та шарт бўйича ўзаро беллашди.

Ёшларнинг сиёсий, ижтимоий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, Ўзбекистон ХДПнинг Сайловолди дастури ҳамда Ҳаракат дастурида белгиланган вазифаларни амалиётга татбиқ этиш, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ушбу кўрик-танлов ўн йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинади.

 Дастлабки шартда ёш сиёсатчилар сиёсий ҳозиржавоблик қобилияти, бугунги  кун ислоҳотларига муносабати, ўз яшаш ҳудудини ижтимоий-иқтисодий  ривожлантиришнинг аниқ масалалари, янги иш ўринлари яратиш, ёшларни жамоатчилик иши, тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, экологик муаммоларни ҳал этиш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва мавжуд муаммоларга ечим топиш бўйича ўз қарашларини видеоролик ва слайдлар ёрдамида намойиш этишди. Кейинги шартда иштирокчиларнинг мутолаага бўлган муносабати, ўқиган асарлари бўйича савол-жавоб ташкил этилди. Нотиқлик шартида эса ёш сиёсатчилар ўзларининг бу борадаги имкониятларни синовдан ўтказишди.      

 Иштирокчиларнинг ҳар бир чиқиши ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланди ва якуний натижаларга кўра, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти талабаси Умид Каримов биринчи ўринни эгаллади. Яккабоғ қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Мафтуна Норбобоева эса иккинчи, Косон туманилик якка тартибдаги тадбиркор Назокат Боборажабова учинчи ўринга сазовор бўлишди.

Қизғин баҳс-мунозара тарзида ўтган кўрик-танловда иштирокчи ёшлар турли номинациялар бўйича ҳам тақдирланди.

Фаррух ХОЛИҚОВ,

Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий

фаоллигини ошириш сектори мудири