"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

21 сентябрь, жума.

ТУТҚУН ЖАЙРОНЛАР ТАБИАТ БАҒРИГА ҚАЙТАРИЛДИ

Сўнгги янгиликлар
Tipografiya

ТУТҚУН ЖАЙРОНЛАР ТАБИАТ БАҒРИГА ҚАЙТАРИЛДИ

Бир пайтлар Марказий ва Ғарбий Осиёда кенг тарқалган, чўл ва ярим чўлларда, ўрмон ва даштларда, текислик ва тоғларда тўда-тўда бўлиб яшаган жайронлар бугун жуда камайиб кетган. Инсонлар томонидан аёвсиз овланиши, экологик инқирозлар уларга тур сифатида бутунлай йўқ бўлиб кетиш хавфини солмоқда. Ҳозир бутун дунёда жайронлар сони жуда кам қолган. Мамлакатимизда эса бу рақам тахминан 4 мингтани ташкил этади.  Шу боис жайронлар "Қизил китоб"га киритилиб, муҳофазага олинган.

Мамлакатимизда жайронлар қўриқхоналарда, алоҳида муҳофазаланган ҳудудларда кўпайтирилмоқда. Уларни ноқонуний равишда овлаш, сақлаш қонун билан тақиқланади. Шунга қарамай, бу беозор жониворлар ҳаётига таҳдид туғдираётган инсонлар ҳам учраб турибди.

Яқинда Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш ҳудудий инспекциясига Миришкор тумани Янгиариқ қишлоғида яшовчи фуқаро Панжи Қаршиев хонадонида 2 бош жайрон сақланаётгани тўғрисида маълумот келиб тушди. Ушбу маълумот юзасидан Миришкор тумани ИИБ ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбирда ҳақиқатан ҳам Панжи Қаршиев ҳеч қандай рухсат этувчи ҳужжатларсиз яшаш уйида 2 бош жайронни сақлаб келаётгани ўз исботини топди.

Жайронлар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олиниб, Бухоро вилоятидаги "Жайрон" ихтисослаштирилган питомнигига топширилди.

Ҳозирда фуқаро Панжи Қаршиевга нисбатан амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда суриштирув, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Азиз ҚУРБОНОВ,

 Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш  ҳудудий инспекцияси вилоят бўйича тезкор гуруҳ раҳбари