"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

20 январь, шанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ТУГМАЧАГУЛ

Тиббиёт
Tipografiya

Табиат дорихонаси

ТУГМАЧАГУЛ

Тугмачагул – бир ва кўп йиллик ўсимлик бўлиб, кўркам гули туфайли ҳовли ва кўчаларда  экилади. Унинг 25 тури тарқалган ва Европа, Осиё, Шимолий Африка, Шимолий ва Жанубий Америкада ўсади. Бўйи 30 сантиметрдан 120 сантиметргача етади. Пушти рангли гуллари бутун танасини эгаллаб, пояда айлана шаклида жойлашади.

Гулидан тайёрланган настойка йўталда, юқори нафас йўллари яллиғланишида фойда беради.  Шунингдек, овоз бўғилишини бартараф этади. Тугмачагулнинг барг ва илдизи ҳам фойдали хусусиятларга эга. Барги ва гулларидан тайёрланган аралашма талоқдаги шишларни даволашда тавсия этилади.

ТОҒЖАМБИЛ

Тоғжамбил – кўп йиллик яримбута ўсимлиги бўлиб, бўйи 30-40 сантиметрни ташкил этади. Пояси тик ва сершох. Япроқлари майда, гуллари оқ рангда.

Ўсимлик таркибида 1-2 фоиз эфир мойлари мавжуд. Ундаги тимол моддаси тиббиётда антисептик ва дезинфекцияловчи модда сифатида машҳур. Тоғжамбилнинг суюқ экстракти бронхит ва юқори нафас йўлларининг бошқа хасталикларида фаол қўлланади. Йўтални юмшатувчи ва балғам кўчирувчи хусусиятга эга. Иситмани туширувчи, пешоб ҳайдовчи, тинчлантирувчи восита ҳисобланади.

Тоғжамбилдан ошқозон-ичак хасталиклари, атония, метеоризмни даволашда ҳам фойдаланилади. Уни доимий истеъмолга киритиш овқат ҳазмини яхшилаш, ичак микрофлорасини тиклашда қўл келади. Шунингдек, тоғжамбил қўшилган суртмалар тери касалликларини даволашда қўлланиб, бодга қарши энг яхши шифо воситаси сифатида тан олинган. Бу гиёҳ солинган ёстиқда ухлаш орқали бош оғриғидан тезда халос бўлиш мумкин.

Тоғжамбил кучли ёқимли исга эга, ўткир ва аччиқ таъми бор, шунинг учун унинг барглари зиравор ўрнида ишлатилади.

Манбалар асосида ХУРШИДА тайёрлади.