"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

20 январь, якшанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

СОFЛОМ АВЛОД - КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ

Тиббиёт
Tipografiya

12 ноябрь - Тиббиёт ходимлари куни

СОFЛОМ АВЛОД - КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ

Дарҳақиқат, бунга эришиш учун она ва бола саломатлиги кучли муҳофазаланган бўлиши, гўдакларнинг бенуқсон дунёга келиши, жисмонан ва маънан баркамол вояга етиши таъминланиши даркор. Ўз навбатида бу борада мақбул шарт-шароитлар яратилсагина, ушбу эзгу мақсадни тўла рўёбга чиқариш мумкин. Шу боис юртимизда тиббиёт соҳасини жаҳон талаблари даражасида ривожлантириш, айниқса, она-бола соғлиғини асрашга устувор аҳамият қаратилмоқда, бу йўналишда кенг кўламли ишлар амалга оширилаяпти.

Сўнгги вақтда мамлакатимиздаги туғруқхоналар, чақалоқлар бўлимлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида аниқ мақсадли чора-тадбирлар кўрилаётгани фикримизнинг исботи. Биргина мисол. Жорий йилда Касби тумани тиббиёт бирлашмаси чақалоқлар бўлими бутунлай қайта таъмирланиб, замонавий қиёфа касб этган, энг сўнгги русумдаги тиббий ускуналар билан жиҳозланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Қурилиш ишларига 2 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарф этилди. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари буткул янгиланди. Бир сўз билан айтганда, ушбу муассасада тиббий хизмат кўрсатиш сифати тубдан яхшиланишига кенг шароит ҳозирланди.

- Албатта, бу ҳукуматимиз томонидан соҳа равнақига берилаётган    юксак эътибор намунасидир, - дейди бўлим неонатолог шифокори, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими" фахрий унвони соҳибаси Саодат Каримова. - Бундай ўзгаришлар гўдакларнинг соғлом туғилиши, она ва бола парвариши юқори даражада таъминланишига имкон бераяпти. Биз, тиббиёт ходимлари ҳам эндиликда энг сўнгги технологиялардан фойдаланиб, бор маҳоратимизни кўрсатиб, эътибордан руҳланиб, шарафли бурчимизни адо этаётганимиздан мамнунмиз.

 

МИРЖАҲОН