"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

20 январь, шанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИК

Тиббиёт
Tipografiya

Тадбир

ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИК

Кўз - инсон организмидаги энг муҳим аъзо. У туфайли борлиқни борича кўрамиз, англаймиз. Бусиз ҳаётни тасаввур этиш қийин. Кўз касалликлари профилактикаси эса дунёни равшан нигоҳда кўриш имконияти чекланган, кўриш қобилиятида нуқсонлар юзага келган кишиларнинг мушкулини осон қилишда муҳим аҳамиятга эга. Шундан келиб чиққан ҳолда вилоят кўз касалликлари шифохонаси мутахассислари томонидан жойларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар давомида кўплаб беморлар кўрикдан ўтказилиб, даволаш чоралари кўрилмоқда, тегишли тавсиялар берилаётир.

Кўз ва унинг ёндош аъзолари касалликлари профилактикаси бўйича навбатдаги бепул тиббий кўрик Қарши шаҳридаги Алишер Навоий маҳалласи аҳолиси учун бўлди. Унда 100 нафардан зиёд киши тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди.

- Белгиланган режага мувофиқ, ҳар ойда Қарши шаҳридаги иккита маҳалла аҳолиси 17 турдаги кўз касалликлари бўйича тиббий кўрикдан ўтказилаяпти, - дейди вилоят кўз касалликлари шифохонаси бош шифокори Баҳриддин Эшдавлатов. – Поликлиникалардан олиб жамланган статистик маълумотларга таяниб, қайси ҳудудда касалликлар кўп учрайдиган бўлса, биринчи навбатда ўша ердаги беморлар бориб кўрилади, аниқланган касалликлар юзасидан зарур тавсиялар берамиз. Кам таъминланган оилалар аъзолари, касалликнинг оғир формаси билан оғриган кишиларни бепул даволаш чоралари кўрилиб, тегишли йўлланмалар берилаяпти.

Маълумот учун, кўз касалликлари профилактикаси бўйича навбатдаги сайёр қабул жорий ҳафта охирида Касби тумани аҳолиси учун ташкил этилади.

М.МУРОДОВ