"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 июль, якшанба.

АРАБХОНАДА ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ХИЗМАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Тиббиёт
Tipografiya

Тиббиёт

АРАБХОНАДА ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ХИЗМАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамда 5-оилавий поликлиника шифокорлари ҳудуддаги Арабхона маҳалласи фаоллари, аҳоли вакиллари билан учрашди.

Мулоқотдан кўзланган асосий мақсад соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бугунги кунда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматга бўлган муносабатни ўрганишга қаратилди.

- Арабхона маҳалласи Қарши шаҳри марказидан қарийб 10 километр узоқликда жойлашганлиги сабабли чақирувлар вақтида тез тиббий ёрдам хизмати етиб келиши вақти бироз чўзилади, - дейди 5-оилавий поликлиника бош шифокори Шомурод Назаров. - Шуни инобатга олиб, шаҳар тиббиёт бирлашмаси масъулларига талабнома билан чиқдик ва яқин кунларда ҳудуддаги тиббий пунктда тез тиббий ёрдам хизмати навбатчилиги ташкил этиладиган бўлди. Ҳозирда 8 мингга яқин аҳоли истиқомат қилаётган ушбу аҳоли яшаш пунктида 1 нафар умумий амалиёт шифокори, 4 нафар ҳамшира хизмат олиб бораяпти. Кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада ошириш мақсадида эндиликда маҳаллага қўшимча 2 нафар умумий амалиёт шифокори ҳамда патронаж ҳамширалари ишга жалб этилади.

Тадбир давомида мутахассислар томонидан соғлом овқатланиш, турли касалликларга чалинишнинг олдини олишга доир тавсиялар билдирилди.

Сожида АЛЛАЁРОВА