"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 июль, якшанба.

ҲИНДИСТОНЛИК ШИФОКОРЛАР - ҚАРШИДА

Тиббиёт
Tipografiya

Тиббиёт ва ислоҳот

ҲИНДИСТОНЛИК ШИФОКОРЛАР - ҚАРШИДА

Ҳиндистоннинг  “QRG Medikare LTD” клиникасидан нейрохирург Дуа Викрам, уролог Жҳа Алок Кумар, ортопед Ювраж Кумар, онколог Кҳан Жавед вилоятимизда бўлиб, маҳорат дарсларини олиб боришди. Унда маҳаллий мутахассисларга замонавий даволаш усуллари хусусида атрофлича тушунчалар беришди. 

- Тиббиёт Ватани - Ўзбекистонда бўлиш биз учун катта шараф,  - дейди Дуа Викрам. - Бу ердаги замонавий тиббий жиҳозлар, шифокор ва беморлар учун яратилган шароит ва имкониятлар таҳсинга лойиқ.

Шу куни маҳаллий шифокорлар ҳиндистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорликда вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиалида нейрохирургия, онкологик, урология ва дерматология касалликларининг оғир асоратли турлари билан оғриган беморларни кўрикдан ўтказиб, муолажа қилдилар. Жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

- Мазкур кўрик ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни аҳолига янада яқинлаштириш, соҳада илғор хориж тажрибаларини жорий этиш заруратидан  келиб чиқиб ташкил этилди, - дейди  вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош   шифокори Бегали Ҳакимов. - Хорижлик  шифокорларнинг ташрифи аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш, маҳаллий мутахассисларнинг аниқ ташхис қўйиш, энг мураккаб муолажаларни амалга ошириш ва жарроҳлик амалиёти борасидаги тажрибасини бойитишга хизмат қилади.

 

Шоҳиста БОЗОРОВА