"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

20 январь, шанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ЭРТАЧИ ҲОСИЛ ДЕҲҚОННИНГ ДАРОМАДИ, БОЗОРНИНГ ТЎКИНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАЯПТИ

Қишлоқ хўжалиги
Tipografiya

Қишлоқ хўжалиги

ЭРТАЧИ ҲОСИЛ ДЕҲҚОННИНГ ДАРОМАДИ, БОЗОРНИНГ ТЎКИНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАЯПТИ

Бугун айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини одатдаги пишиқчилик мавсумидан анча илгари истеъмол қилиш имконига эгамиз ва бу биз учун янгилик бўлмай қолган. Албатта, бу юртимиз одамларининг уддабуронлиги, ишбилармонлигига далолат қилади. Мисол учун, эртачи тарвуз етиштиришда     Чироқчи тумани Кўкдала қишлоғининг миришкор ва омилкор  деҳқонларига етадигани йўқ. Улар бу ишнинг роса ҳадисини олган. Уларнинг тарвузчилик ортидан яхшигина даромад олаётгани бир мақтовга лойиқ бўлса, ўзининг ишбилармонлиги билан юртимиз бозорлари тўкинлигига ҳисса қўшаётгани алоҳида эътирофга муносиб.

- Экин майдонимизнинг асосий қисми лалми ерлардир, - дейди шу ерлик тажрибали деҳқонлардан бири Нормурод Эргашев. – Шу боис,  ер ости сувларидан фойдаланиб деҳқончилик қиламиз. Март ойи бошида 3 гектар ерга плёнка остига эртачи тарвуз эккандик. Май ойи охирларидан ҳосилни йиғиб-териб, сотишни бошладик. Бинобарин, тадбирли бўлиш, ҳар бир ишни ўз вақтида бажариш муҳим аҳамиятга эга. Ҳосилни бозорга қанча эрта чиқарсангиз, даромад ҳам шунга яраша бўлади. Қолаверса, кексаларимиз айтганидек, йўғон чўзилиб, ингичка узилиб турган бир пайтда аҳоли дастурхонига етказиб берилган эртачи маҳсулотнинг қадри баланд.      

Дарҳақиқат, бугун деҳқонларимизнинг янгиликка интилувчанлиги юқори экани, илғорлиги ошиб бораётгани бозорларимиздаги тўкин-сочинликда, сархил  озиқ-овқат маҳсулотларининг мўл-кўллигида намоён бўлмоқда.

Ж.БОЙМУРОДОВ