"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 апрель, якшанба.

ТАКРОРИЙ ЭКИН – МЎЛ ДАРОМАД ВА ТЎКИНЛИК ОМИЛИ

Қишлоқ хўжалиги
Tipografiya

Қишлоқ хўжалиги

ТАКРОРИЙ ЭКИН – МЎЛ ДАРОМАД ВА ТЎКИНЛИК ОМИЛИ

Президентимизнинг жорий йилнинг 1 июнидаги “2017 йилда бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий экинларни жойлаштириш, экиш учун талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан айни мавсумда вилоятимизда ҳам ғалладан бўшаган майдонларда бир неча турдаги қишлоқ хўжалиги экинлари такрорий парваришланди.

- Ғалладан бўшаган 1 гектар жойда карам етиштирдик, - дейди Яккабоғ туманидаги “Абдимўминов Сардор” фермер хўжалиги раҳбари Лазиз Абдиев. – Эртачи ҳосил олиш учун дастлаб кўчатларни уй шароитида ўстирдик. Ер такрорий экишга тайёрлангач, яъни 25 июнь куни кўчатлар очиқ далага ўтқазилди. Мана орадан уч ойдан ошиқроқ вақт ўтиб, ҳосил олишни бошладик. 1 гектар ерга 900 туп кўчат ўтқазгандик. Ҳозирги пайтда етилиб тайёр бўлган ҳар бир карамнинг оғирлиги 5 килограммдан 8 килограммгача тош босаяпти. Демак, умумий ҳосил 50 тоннадан ошади.

Таъкидлаш ўринли, такрорий экин экиш ҳажмининг кўпайтирилиши истеъмол бозорини аҳоли эҳтиёжи учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, экспортбоп маҳсулотлар тайёрлашни кўпайтириш билан бир қаторда, фермер хўжаликларининг иқтисодий манфаатдорлигини оширишда ҳам муҳим омил бўлмоқда.

Ж.БОЙМУРОДОВ

* * *

Суратда: фермер Лазиз Абдиев.

С.НАРЗИЕВ олган сурат.