"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

23 январь, чоршанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

485 ДОНА МАХСУС ТЕХНИКА

Қишлоқ хўжалиги
Tipografiya

Аграр сектор

485 ДОНА МАХСУС ТЕХНИКА

мўл ҳосил, сифатли маҳсулот учун

Маълумки, қишлоқ хўжалигида мавсумий тадбирларни юқори даражада, яъни тез ва сифатли бажаришда махсус техникалар муҳим аҳамиятга эга. Ўз навбатида уларни кенг қўллаш деҳқончиликдан мўл ҳосил етиштириш имкониятини янада оширади. Бироқ бугунги кунда ушбу соҳанинг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминланганлик даражасини қониқарли деб бўлмайди. Маълумотларга қараганда, айни пайтда юртимиз қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида фойдаланилаётган 146,3 минг техниканинг 56,2 мингтаси эксплуатация муддати 15 йилдан ошган. Бу эса мавжуд машина-трактор паркини янгилашни талаб этади.  Бу ҳақда Президентимизнинг 2018 йил 4 январдаги мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги техникавий таъминотини янада яхшилашга қаратилган қарорида таъкидланади.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, жорий йилда баҳорги агротехника ишларини ўз вақтида ва сифатли бажариш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига кўрсатилаётган механизация хизматлари даражасини ошириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгиланди. Жумладан, 2018 йилнинг биринчи ярмида ҳудудлар кесимида қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш параметрлари тасдиқланди. Унга кўра, тегишли даврда вилоятимизга жами 485 дона махсус техника келтирилади. Шунинг 185 тасини юқори от кучига эга, энг сўнгги русумдаги тракторлар ташкил этади. Улар орасида ихчам, боғ орасида юришга мўлжалланган техникалар ҳам бор. Бундан ташқари, 30 донадан ортиқ “CASE”, “Dominator” ва “Вектор” русумли ғалла ўриш комбайнлари харид қилинади. Мазкур рўйхатда плуг, сеялка, пуркагич, культиватор ҳамда лазерли планировшик сингари осма ва тиркамали техникалар ҳам асосий ўринни эгаллаган. Уларнинг сони қарийб 270 тага етади.

Қайд этиш жоизки, мазкур техникаларни етказиб бериш АТБ “Агробанк” кредитлари, фермер хўжаликлари ва машина-трактор паркларининг ўз маблағлари ва бошқалар ҳисобидан амалга оширилади. Шунингдек, қарорга асосан, мутасадди вазирлик ва ташкилотларга ғалла, пахта хомаш-ёси ва шолининг харид нархларини шакллантиришда  ишлаб чиқарувчиларга кўрсатилажак механизация хизматлари учун ҳақ тўлаш тарифлари миқдорини ҳисобга олиш вазифаси топширилди.

Ҳудудларга етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги техникаларининг асосий қисми юртимиздаги ихтисослашган корхоналар томонидан ишлаб чиқарилиши аҳамиятга молик.

 

М.ЖЎРАЕВ