"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 июль, якшанба.

СОЯ ЭКИЛАДИГАН МАЙДОНЛАР ҲАЖМИ ОШИРИЛДИ

Қишлоқ хўжалиги
Tipografiya

Қишлоқ хўжалиги

СОЯ ЭКИЛАДИГАН МАЙДОНЛАР ҲАЖМИ ОШИРИЛДИ

Жорий мавсум вилоятимизда 2200 гектар майдонга соя экилади. Жумладан, “Қарши ёғ экстракция” акционерлик жамияти буюртмаси асосида Шаҳрисабз туманида 600, Яккабоғ туманида эса 400 гектар, “Косон ёғ экстракция” акционерлик жамияти буюртмасига асосан эса Шаҳрисабз туманида 200, Китоб туманида 600 ҳамда Яккабоғ туманида 400 гектар майдонда соя етиштирилади.

Бу меъёр Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада соя етиштириш ҳажмларини янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида белгилаб берилмоқда. Унга кўра, жорий йилда мамлакатимиз бўйича 18500 гектар майдонда соя дони етиштирилади.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, мазкур қарор асосида сояни оптимал муддатларда экиш, парвариш қилиш, уруғлик, минерал ўғитларни ўз вақтида етказиб бериш билан боғлиқ масалалар ҳам аниқ белгилаб берилган. Шу билан бир қаторда, қарорда 2017 йилда ушбу тадбирларни амалга оширишда йўл қўйилган қатор хато ва камчиликлар санаб ўтилган. Бу ишларни ташкиллаштиришга масъулиятсизлик билан қараган қатор раҳбар ва масъул ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, вилоятимизда 2017 йилда 1000 гектар майдонда асосий, яна 1000 гектар майдонда эса такрорий экин сифатида соя етиштирилган эди.

Ж.ҚИЛИЧЕВ