"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

20 июнь, чоршанба.

КИТОБ ВА ШАҲРИСАБЗДА УРУҒЛИК КАРТОШКА ЕТИШТИРИЛАДИ

Қишлоқ хўжалиги
Tipografiya

Қишлоқ хўжалиги

КИТОБ ВА ШАҲРИСАБЗДА УРУҒЛИК КАРТОШКА ЕТИШТИРИЛАДИ

Мамлакатимизда уруғлик картошка етиштиришни янада ривожлантириш чоралари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Ушбу қарор билан манфаатдор ташкилотларнинг Картошка етиштирувчилар ассоциациясини тузиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди. Мазкур ассоциациянинг асосий вазифаларидан бири республикада хорижий технология асосида маҳаллий картошка уруғчилигини ривожлантириш, ҳосилдорлиги юқори бўлган картошка навларини етиштиришни ташкил этиш ҳисобланади.

Шунингдек, тупроқ ва иқлим шароитларидан келиб чиқиб республикамиздаги еттита туман уруғлик картошка етиштиришга ихтисослаштирилиши белгиланди.

Унга кўра, Қўрғонтепа, Янгиқўрғон, Булунғур, Зомин, Бахмал ва Бўстонлиқ туманлари қаторида вилоятимиздаги икки туман - Китоб, Шаҳрисабзда ҳам уруғлик картошка етиштирилади.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, сўнгги йилларда мамлакатимизда картошка етиштириш ҳажми камайиб кетаётган, натижада ушбу маҳсулот нархи қимматлашиб бораётган эди. Биргина вилоятимиз мисолида оладиган бўлсак, вилоят статистика бошқармаси томонидан келтирилган маълумотларга кўра, ўтган 2017 йилда вилоятда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 183,4 минг тонна картошка ҳосили олинган. 2016 йилда эса бу рақам 195,3 минг тоннани ташкил этган.

Ж.БОЙМУРОДОВ