"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

20 июнь, чоршанба.

4 ЙИЛДА 330 ГЕКТАР ЛИМОНЗОР

Қишлоқ хўжалиги
Tipografiya

Қишлоқ хўжалиги

4 ЙИЛДА 330 ГЕКТАР ЛИМОНЗОР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги "Ўзбекистон Республикасида лимончилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори эълон қилинди.

Қарор билан мамлакатимизда "Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар" уюшмаси ташкил этилди. Шунингдек, 2018-2021 йилларда ҳудудларда лимонзорларни барпо этиш ва 2022-2025 йилларда лимон ҳосили етиштиришнинг умумий прогноз кўрсаткичлари белгиланди.

Унга кўра, 2018-2021 йиллар давомида мамлакатимизда 2240 гектар майдонда лимонзорлар барпо этилади. Жумладан, вилоятимизда ҳам 330 гектар янги лимонзор пайдо бўлади.

Ушбу лимонзорларнинг 230 гектари фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликлари томонидан бунёд этилса, яна 100 гектар лимонзорни барпо этиш лойиҳаси вилоят ўрмон хўжалиги тасарруфидаги ер майдонларида амалга оширилади.

Ушбу ишлар натижасида 2022-2025 йилларга борибҳар гектар лимонзордан олинадиган ҳосилни ўртача 232 центнерга етказиш режалаштирилган. Бу дегани, вилоятда янги лимонзорлардан олинадиган умумий ҳосил йилига қарийб 77 минг тоннани ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Президентимиз жорий йилнинг январь ойида вилоятимизга амалга оширган ташрифи чоғида ўрмон хўжаликларида интенсив усулда кўчат етиштириш ҳамда ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланишга оид лойиҳа билан танишиб, лимончилик нафақат Қашқадарё воҳаси, балки мамлакатимиз учун сердаромад соҳалардан бири эканини таъкидлаб, мазкур истиқболли йўналишни қўллаб-қувватлаш, Қашқадарё мисолида лимончилик уюшмасини ташкил этиш лозимлигини билдирганди.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ