"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 июль, якшанба.

“ТЎҚСОНБОСТИ” ТЎҚСОНДАН ЧИҚДИ

Қишлоқ хўжалиги
Tipografiya

Қишлоқ хўжалиги

“ТЎҚСОНБОСТИ” ТЎҚСОНДАН ЧИҚДИ

Мамлакатимизда аҳолининг деҳқончилик маданиятини юксалтириш,  ердан унумли фойдаланиш, озиқ-овқат  мўл-кўллигини таъминлаш, мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт кўламини ошириш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг 2017 йил 21 августдаги “2018 йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштириш, экиш учун талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, вилоятимизда ҳам 17 минг гектар очиқ майдонга ва 16 минг 494 гектар боғ-токзор ораларига пиёз, саримсоқпиёз ва сабзавот экинларининг экспортбоп ва юқори ҳосилли навлари тўқсонбости усулида экилиши белгиланган эди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, воҳамиз деҳқонлари томонидан бу борада чора-тадбирлар амалга оширилди. Кузда вақтдан унумли фойдаланган, ерга уруғ қадаб, зарур агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширган  деҳқон борки, бугун қилган меҳнатлари самарасини кўришга яқин. Кузда униб чиққан, қиш бўйи дам олиб, яхши куч тўплаган экинлар кунлар исиши билан яна гўркираб ривожланишни бошлади.

Касби туманидаги “Ибрагимов Араббой” фермер хўжалигига 10 гектар ер майдони ажратилган. 7 гектар майдонга кузги ғалла экилган бўлса, яна 2 гектар ерда тўқсонбости усулида экилган эртачи пиёз парваришланмоқда.

-  Ўтган йили 1 гектар   пиёзни кўчатдан ва яна шунча майдонга уруғидан тўқсонбости усулида эккандик, - дейди фермер Обид Қўзиев. – Айни вақтда ҳар иккала майдондаги пиёзларимиз ҳам яхши ривожланаяпти. Мутахассислар билан маслаҳатлашиб, агротехник тадбирларни ўз вақтида бажараяпмиз. Кўчатдан экилган пиёзларимиздан уруғ олишни режалаштирганмиз. Уруғдан экилган пиёздан эса эртачи ҳосил олиб, ички бозорга етказиб берамиз.

Аҳамиятли жиҳати, деҳқон ва фермерларимиз тўқсонбости экинларни етиштириши натижасида нафақат ердан унумли фойдаланиб, даромадларини оширади, балки озиқ-овқат маҳсулотларининг мўл-кўллигини таъминлаб, халқимиз турмуш фаровонлигининг бундан ҳам яхшиланишига ҳисса қўшади.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.