"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

25 мaй, жума.

ЭРТАЧИ ҲОСИЛ, МЎМАЙ ДАРОМАД

Қишлоқ хўжалиги
Tipografiya

ЭРТАЧИ ҲОСИЛ, МЎМАЙ ДАРОМАД

Вилоятимизнинг тоғли туманлари иқлим шароити мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш учун ҳар жиҳатдан қулай. Ана шундай табиий имкониятлар боғбону деҳқонлар саъй-ҳаракатлари билан чинакам даромад манбаини яратишда қўл келмоқда. Аҳамиятли томони, одамлар ўз ихтиёридаги бир парча ердан ҳам унумли фойдаланишга ҳаракат қилаяпти.  

Ана шундай томорқачилардан бири Шаҳрисабз туманининг Чорқи қишлоғида яшовчи Шомил Раҳимовдир. У картошка ва сабзини иссиқхона шароитида етиштириб, ўз вақтидан анча эртачи ҳосил олмоқда экан.

- Бир неча йил олдин чет давлатга бориб, ишлаб келар эдим, - дейди у.   – Ҳозир уйда деҳқончилик билан шуғулланаяпман. Мана, хорижда оиладан, бола-чақадан узоқда юриб топган даромадни шу ерда, томорқадан ҳам олса бўларкан. Иссиқхона ташкил этиб, сабзи, картошка ва помидор экканмиз. Анча барвақт маҳсулот етиштиришга муваффақ бўлдик. Бозорда янги ҳосилга талаб юқори бўлгани боис, даромад ҳам шунга яраша бўлаяпти.

Кейинги йилларда қишлоқдаги барча оилалар томорқа ерларига пиёз, саримсоқпиёз, картошка, помидор каби турли озиқ-овқат маҳсулотларини экиб фойдаланишга одатланишган. Боғдорчилик билан шуғулланаётганлар ҳам бор. Бундан энг аввало уларнинг ўзлари манфаат кўраяпти. Деҳқончиликда янги технологиялардан фойдаланиб, эртачи, сифатли ва салмоқли ҳосил олишга ҳаракат қилмоқда.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ