"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 июль, душанба.

ЭККАН, АЛБАТТА ҲОСИЛИНИ ҲАМ ТЕРАДИ

Қишлоқ хўжалиги
Tipografiya

Қишлоқ хўжалиги

ЭККАН, АЛБАТТА ҲОСИЛИНИ ҲАМ ТЕРАДИ

Мева-чева пишдию, бозорлар тўлди. Бари тотли ва сархил. Улардан барча бирдек баҳраманд бўлаяпти. Ички эҳтиёждан ортиқчаси эса пешма-пеш хорижга кетаяпти.

Мамлакатимизда бу каби ноз-неъматларнинг мўл-кўл бўлишида соҳибкор боғбонларнинг ҳиссаси катта. Улар бозорнинг асосий таъминотчисидир. Шаҳрисабз туманидаги "Худойқулова Назира Бозоровна боғи" фермер хўжалиги боғбонлари ҳам бир неча йилдан буён аҳолига сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулоти - олхўри етказиб беришмоқда.

- Тўрт йил илгари 10 гектар ер олиб, шунинг 5 гектарида боғ барпо этгандик, - дейди хўжалик раҳбари Салоҳиддин Темиров. - 2300 туп олхўри дарахти кўчатини экканмиз. Яқиндан бошлаб ҳосил териб олаяпмиз. Ўтган йили 17 тонна сархил мева етиштирдик ва аҳолига сотдик. Ушбу мавсумда эса маҳсулдорлик 20 тоннадан ошиши мўлжал қилинган.

Ростдан ҳам маҳсулотга эътироз йўқ. Мевалар йирик-йирик, экспорт талабига ҳам жавоб беради. Кўрдикки, қолган 5 гектар майдонда ҳам 30 минг туп ярим пакана олма ниҳоли ўтқазилиб, ажойиб боғ яратилган.

Бугунги кунда 4 нафар киши меҳнат қилаётган ушбу фермер хўжалигида боғ қатор ораларидан самарали фойдаланишга ҳам катта эътибор берилган. Бу йил очиқ жойларга нўхат экилибди. Тумандаги агрофирма билан аввалдан 2,5 тонна нўхат олди-сотдиси бўйича келишувга эришилган. Демак маҳсулот экспортга йўналтирилади.

М.ШУҲРАТОВ

 

Саҳифа  суратларини Собир НАРЗИЕВ олган.