"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

17 июль, сешанба.

БЎЛИҚ БОШОҚ – МЎЛ ҲОСИЛДАН ДАРАК

Қишлоқ хўжалиги
Tipografiya

Қишлоқ хўжалиги

БЎЛИҚ БОШОҚ – МЎЛ ҲОСИЛДАН ДАРАК

Асосан мева-сабзавотчиликка ихтисослашган Шаҳрисабз туманида буғдой бошқа ҳудудларга қараганда бироз кеч пишиб етилади. Албатта, бу ҳудуд иқлим-шароити билан боғлиқ. Жорий мавсумда туман миришкорлари ҳам давлатга шартнома режасида белгиланганидан  ошириб сифатли дон сотишни мақсад қилишган. Бунинг учун эса барча зарур чоралар кўрилди, агротехника тадбирлари, ғалла парвариши ўз вақтида, маромида амалга оширилди.

Тумандаги “Ориф ҳожи” фермер хўжалиги раҳбари Наргиза Узоқова ҳам бу йил ўз тасарруфидаги 10 гектар майдонда ғалланинг “Таня” навини парваришлади. Айни дамда далада буғдой бошоқлари бўлиқ бўлиб етилган. Ҳали замон ўрим-йиғимга ҳам киришилди. Шартнома режасига кўра, фермер давлатга 38 тонна дон сотиши лозим. Деҳқоннинг эса бу ёғидан кўнгли тўқ. Чунки олинажак ҳосил бундан-да баракали бўлиши учун қилинган барча саъй-ҳаракатлар самараси пишиб етилган экин даласида ўзини намоён қилиб турибди.

Собир НАРЗИЕВ

Муаллиф олган суратлар.