"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

25 мaй, жума.

“УМИД НИҲОЛЛАРИ” СОВРИНДОРЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Сўнгги янгиликлар
Tipografiya

 УМИД НИҲОЛЛАРИ СОВРИНДОРЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Бугун “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг вилоят босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 Мусобақада умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритган Косон тумани вакилларига Президент совғаси – “Damas” автомашинаси топширилди. Иккинчи ва учинчи ўринларни банд этган Шаҳрисабз ҳамда Чироқчи туманлари жамоалари кубок, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 Тадбир ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқиши, санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт дастури билан якунланди.

 Тадбирда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев сўзга чиқди.