"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

18 июнь, сешанба.

МАХСУС ХИЗМАТ МАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Сўнгги янгиликлар
Tipografiya

МАХСУС ХИЗМАТ МАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги барча халқ таълими ва мактабгача таълим бўлимларига “Дамас” русумли махсус хизмат машиналари топширилди.

Хабарингиз бор, таълим ва тиббиёт муассасаларида бюджет жараёнининг шаффофлигини янада ошириш ва унинг устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, бюджетдан молиялаштириш, ҳисоб ва ҳисобот механизмини такомиллаштириш, вазирлик ва идораларнинг бўйсунувидаги муассасаларда бюджет интизомини мустаҳкамлаш борасидаги масъулиятини ошириш, шунингдек, замонавий ахборот технологиялари ва халқаро эътироф этилган молиявий назорат стандартларини жорий қилиш йўли билан бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатларининг олдини олиш ва профилактикасига қаратилган давлат молиявий назоратининг ролини тубдан қайта кўриб чиқиш мақсадида қабул қилинган ушбу меъёрий ҳужжат талабларига кўра, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳамда тиббиёт бирлашмаларида улар бўйсунувидаги ташкилот ва  муассасаларнинг бино ва иншоотларини тегишлича  эксплуатация қилиш, сув, электр энергияси, газдан  тежамкорлик билан фойдаланиш, уларни ҳисобга олиш асбоб-ускуналари ҳолатини мониторинг қилиш учун мобиль ҳаракатдаги бўлинмалари билан бирга ихтисослашган таъмирлаш-эксплуатация бўлимлари ташкил этилганди.

Топширилган автомобиллар айнан мазкур хизматларни бажарувчи гуруҳлар тезкор ҳаракати учун мўлжалланган бўлиб, бу тегишли бўлимларга соҳа муассасаларидан келиб тушган кўзда тутилган фаолиятга оид барча мурожаатлар юзасидан зудликда қарор қабул қилиш ва чоралар кўриш имконини беради.  

 

Ўз мухбиримиз