"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

21 сентябрь, жума.

БИЗ – СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРАФДОРИМИЗ!

Сўнгги янгиликлар
Tipografiya

Тадбир

БИЗ – СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРАФДОРИМИЗ!

Қарши шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида 26 июнь - Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни   муносабати билан “Ёшлар  гиёҳвандликка қарши” шиори остида тадбир ўтказилди.

Аҳолига гиёҳвандликнинг салбий оқибатларини яна бир бор эслатиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларда бу жирканч иллат ҳақида тасаввур уйғотиш мақсадида ташкил этилган тадбир “Биз - ёшлар  соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остидаги югуриш марафони билан бошланди.

Унда мактаблар, ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олий ўқув юртларининг талабалари иштирок этди.

Тадбир доирасида уюштирилган турли кўргазма ва суҳбатларда ҳам ёшлар фаол иштирок этди.

Санъат усталари томонидан уюштирилган катта концерт дастурида эса Ватан, унинг тинчлиги, осуда осмони тараннум этилди. Меҳр-муҳаббат, эзгулик каби инсоний туйғулар куйланди.

Айниқса, ёшлардан иборат бадиий жамоалар чиқишларида гиёҳвандликнинг жирканч қиёфаси саҳна кўринишлари ёрдамида маҳорат билан кўрсатиб берилди.

Тадбирнинг фаол иштирокчилари диплом ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Суратларда: тадбирдан лавҳалар.

 

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.