"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

20 январь, шанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ИНСОН МАНФААТЛАРИ ҲАР НАРСАДАН УСТУН

Йилнома
Tipografiya

Мулоқот

ИНСОН МАНФААТЛАРИ ҲАР НАРСАДАН УСТУН

Мамлакатимизда инсон, унинг қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, миллий ва умуминсоний қадриятларни мустаҳкамлаш борасида муҳим ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, турли идора ва ташкилотлар раҳбарлари, масъул ходимлари иштирокида аҳоли вакиллари билан ўтказилаётган мулоқот ва сайёр қабуллар ҳам бу борада муҳим омил бўлмоқда.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ташаббуси билан Қарши шаҳридаги Чақар маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари билан ўтказилган тадбир ҳам Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида маҳалла фаоллари зиммасидаги муҳим ва истиқболли вазифалар ижросини таъминлашга қаратилгани билан эътиборли бўлди.

Учрашувда мамлакатимизда инсон, унинг манфаатлари ҳамма нарсадан устунлиги, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёшларни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, ҳаёт фаровонлигини ошириш масалалари    устувор вазифалардан экани таъкидланди. Шунга мувофиқ аҳоли вакилларини ўйлантираётган ва қийнаб келаётган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, Мавжуда Байбишанова уйининг том қисмини таъмирлаш, Беғам Ўсарова қизининг кўзини операция қилдириш, Абдулазиз Аитов уйи атрофида жойлашган товуқ бозори ва автомобиллар тўхташ жойининг ноқулайлик туғдираётгани, Холисхон Пўлатова кўчаларда тунги ёритқичларни ўрнатиш каби масалаларда ёрдам беришни сўраб мурожаат қилишди. Мазкур масалаларни тегишли мутасаддилар иштирокида ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Айни пайтда аҳоли вакиллари томонидан қатор таклифлар ҳам ўртага ташланиб, уларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Дилшод ЖАМОЛОВ, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Қарши шаҳар кенгаши раиси