Сўнгги янгиликлар 03.07.2019 277

18 ТА ОЛТИН МЕДАЛДАН БИТТАСИ БИЗНИКИ

Спорт

Сирдарё вилоятида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан 250 нафардан зиёд 2005-2006 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар гиламга чиқишди.

Ўғил болалар эркин ва классик йўналишларда 11 вазн тоифасида беллашган бўлса, қизлар эркин йўналишда 7 та вазн тоифасида ғолиб учун баҳс олиб борди.

Якуний натижаларга кўра, жами 18 нафар ўғил-қиз шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилди. Улар орасида вилоятимиздан ҳам бир нафар спортчи бор.

Қизлар ўртасида 52 килограм  вазн тоифасида гиламга чиққан вакилимиз Маржона Кўчимова барча рақибларини ортда қолдириб, биринчи ўринни қўлга киритган.

Ж.БОЙМУРОДОВ