Сўнгги янгиликлар 09.07.2019 255

5 ТАДАН ОЛТИН, КУМУШ ВА БРОНЗА БИЛАН

Соҳил кураши

Наманганда соҳил кураши бўйича катталар (эркаклар ва аёллар) ҳамда 2002-2003 йилларда туғилган йигит ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Унда  вилоятимиз номидан қатнашган спортчилар 5 та олтин, 5 та кумуш ва 5 та бронза медаллари билан қайтишди.

- Қашқадарёда фақатгина бир жойда, у ҳам бўлса Қарши шаҳридаги "Геолог" спорт-соғломлаштириш марказида соҳил курашидан машғулотлар олиб бориш учун қулай бўлган спорт майдони бор, - дейди Ўзбекистон кураш федерацияси вилоят бўлинмаси ижрочи директори Фаҳриддин Умаров. - Лекин бизнинг курашчилар тўйларда ерда кураш тушавериб пишган, соҳил курашида ҳам бинойидек курашади. Шароит зўр бўлмаса-да, икки йилдан буён кўрсатган натижаларимиз билан республикада кучли учликда турибмиз.

Олтин медалларни қўлга киритган Шоберди Рустамов, Нурбек Муртазоев, Флюра Эргашева, Обида Алладўстова ва Оля Ҳамидова жорий йилнинг август ойида Туркманистонда ўтказиладиган III Осиё чемпионатида иштирок этиш учун йўлланмага ҳам эга бўлишди.

З.НАЗИРОВА