Жамият 23.08.2019 85

6 ҲОЛАТДА 18 ТОННА

Божхона назорати

Куни кеча Чироқчи туманида ноқонуний ҳолат аниқланди. Тезкор тадбир давомида маълум бўлишича, фуқаро А.А. бошқарувидаги "Isuzu" русумли юк автотранспортига 5010 килограмм оғирликдаги, қиймати 18 миллион 819 минг сўмлик рангли металл ортилган бўлган.

Бироқ фуқаро бунга нисбатан тегишли ҳужжатларни тақдим қила олмагани боис айни пайтда текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қайд этиш лозим, вилоят божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда қора ва рангли металлар чиқиндиларининг республикамиз ҳудудидан ноқонуний олиб ўтилиши ва айланмасининг олдини олиш, қимматли хомашё ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида жорий йилнинг ўтган даврида 6 та ҳолатда 18 тонна 876 килограмм металл ноқонуний айланмасининг олди олинган.

Н.ХЎЖАЕВ