Маънавият 06.10.2018 159

ҲАЁТ КУЗАТУВЛАРИДАН ҚАЙДЛАР

ҲАЁТ КУЗАТУВЛАРИДАН ҚАЙДЛАР

Жамиятдаги муҳит инкор этса – ҳақликка даъвогар бўлма.

* * *

Ғийбат ва миш-мишлар орасидан ҳам ҳақиқатни англаб олиш мумкин.

* * *

Айрим шоиру ёзувчиларимиз ўқувчиларни савияси пастлиги, бадиий диди йўқликда айблашса, ўқувчилар яхши асарлар ёзилмаётганлигидан шикоят қилишади.

* * *

Оломонга томоша керак, бугун олқишлаган оломон эртага таҳқирлашу осишга ҳам тайёр туради.

* * *

Лавозимга сайланган бошлиқлар сайловчиларга, мансабига тайинланган амалдор тайинлаш ҳуқуқига эга катта амалдорга хизмат қилишга интилади.

* * *

Олиму фозиллар, орифлару илм аҳли тўрга олиб чиқилмаса, қадрланмаса жамиятда маърифату маънавият ривож топмайди.

* * *

Назоратчи-текширувчилар қанча кўп бўлса қонуну қоидабузарлар ҳам шунча кўп бўлади.

* * *

Авому оломоннинг муҳаббати ўткинчидир.

* * *

Мақтовни ёқтирадиган раҳбарларни ҳамма мақташга ҳаракат қилади.

* * *

Айрим масалаларни ҳал этишга “яширинча йўллар” орқали борилса тезроқ ижобий ечимини топади. Начора?

* * *

Ночору муҳтожнинг дарду илтимосини эшитиб, ижобий ҳал қилиб беролмасанг ўзингдан  ўзинг нафратлана бошлайсан.

* * *

Омадсизларнинг    аксарияти “ҳалол ва  пок”ликка даъвогардирлар.

* * *

Айёру хушомадгўйлар нафақат бошлиқлар, давру тизим ўзгарса ҳам ўзгармайдилар.

Абдишукур ОМОНОВ