Маънавият 03.11.2018 160

ҲАЁТ КУЗАТУВЛАРИДАН ҚАЙДЛАР

ҲАЁТ КУЗАТУВЛАРИДАН ҚАЙДЛАР

Бефарқу лоқайдлар – ана шулар халқу давлатнинг ҳақиқий душманларидир.

* * *

Мачитлар – сиёсий масалаларни муҳокама қилувчи маскан бўлиб қолмаслиги керак.

* * *

Ночор ва муҳтожларга ёрдам қилганлигини пеш қилувчи “саховатпеша”лар кўпайиб кетаётганга ўхшайди.

* * *

Хавфни ҳис қилиб, тайёргарлигингни кўрмасанг, мағлуб бўлишинг муқаррардир.

* * *

Мулк мансабни, мансаб мулкни қўриқлайди, деди кимдир.

* * *

Дипломли ишсизлар – ана шулардир давлат ва жамиятдан асосий норозилар.

* * *

Шоҳ шоҳга, гадо гадога тош отади.

* * *

Кимдир деди: барчамиз ўрмонда рисқ ва насиба излаб юрган шоқолга ўхшаймиз.

* * *

Уламоларнинг аксарияти  ҳамиша ғолибларни қўллаб-қувватлаганлар.

* * *

Бюджет маблағлари ҳисобидан яшовчилар кўпайса, давлат хазинаси  камайиб боради.

* * *

Ўзингга бўлган ишончгина муваффақиятлар сари етаклайди.

* * *

Ақлу илмини амалиётда қўллай олмайдиганлар ожиз ва омадсиз бандалардир.

Абдишукур ОМОНОВ